Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахт ИИББ бедарак йўқолган уч шахсни қидирувга берди

Пойтахт ИИББ бедарак йўқолган уч шахсни қидирувга берди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар бедарак йўқолган уч киши маълумотларини эълон қилди. 

2003 йилда туғилган Убайдуллаев Абдуллоҳ Жамшид ўғли, 2022 йилнинг 23 апрель куни Яшнобод тумани, Тузель-2 даҳасидаги уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 180-185 см, гавдаси ўртача, сочи ва кўзлари қора.

Эгнида: оқ футболка, қора рангли спорт кийими ва оқ кроссовка бўлган.

1966 йилда туғилган Глушков Валерий Петрович, 2022 йилнинг 13 май куни Учтепа тумани, 25-даҳадаги уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 165 см, гавдаси ўртача, кўзлари мовий, сочлари оқ ва сийрак. Чап қўлида «юлдуз» шакли акс этган татуировкаси мавжуд. Пешона қисмида чандиғи мавжуд.

Эгнида: жигарранг футболка ва костюм, кулранг трико ва қора рангли шиппак бўлган.

1963 йилда туғилган Иргашева Илмира Мифтахудиновна, жорий йилнинг 8 июнь куни Яшнобод тумани, Шоҳимардон кўчасидаги уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 170-175 см, кўзлари жигарранг, сочилари қора.

Эгнида: тўқ яшил кўйлак, қора рангли оёқ кийимида бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг