Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИО ходимларини ҳақорат қилган 3 нафар шахс 15 суткага қамалди

ИИО ходимларини ҳақорат қилган 3 нафар шахс 15 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатганлигини акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 апрель куни тахминан соат 01.35 ларда Янгиҳаёт туманидаги «Янгиҳаёт» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ходимлар «Жентра» русумли, давлат рақам белгиси 01 З 370 XV бўлган автоуловни тўхтатиб, ҳайдовчидан ҳужжатларни тақдим этишни сўраган. Шу вақтда автомашинадаги йўловчилар 1995 йилда туғилган З.Б., 1977 йилда туғилган X.Ж. ва 2000 йилда туғилган Н.Ф. лар ходимларга нисбатан турли хил ҳақоратли сўзлар айтиб, жамоат тартибини бузган. Шунингдек, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, уларга нисбатан қаршилик кўрсатишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан автомашина йўловчилари З.Б., X.Ж., Н.Ф.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан уларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг