Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон поло федерацияси Ижроия қўмитасининг таркиби тасдиқланди

Ўзбекистон поло федерацияси Ижроия қўмитасининг таркиби тасдиқланди

2022 йилнинг июл ойида Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида Ўзбекистон поло федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масалалар кўриб чиқилиб, Федерация Ижроия қўмитасининг янги таркиби тасдиқланди.

Унга кўра, Aзиз Рустамбаев федерация раиси, Aҳрор Хайдаров раиснинг биринчи ўринбосари, Aнвар Исмоилов Тошкент шаҳар бўлими раиси, Олим Муродович Хўжаев Тошкент вилояти бўлими раиси, Нилуфар Раҳимова бош котиб ижрочиси вазифаларига жамоатчилик асосида сайландилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон поло федерацияси 2020 йил 10 октябрда ташкил этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг