Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки ҳудудда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган «учар»лар қўлга олинди

Икки ҳудудда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган «учар»лар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Б.Э. бошқа бир фуқаро Ф.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув машғулотларига қатнашмасдан олиб бериш эвазига 550 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.С. бошқа бир фуқаро А.Ҳ.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув машғулотларига қатнашмасдан олиб бериш эвазига 350 АҚШ доллари олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг