Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Икки ҳудудда «права» олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Икки ҳудудда «права» олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ҳ.Қ., Д.А. фуқаро Н.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига, 300 минг сўмни Д.А.нинг пластик картасига ўтказиб, 400 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.М. фуқаро М.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг