Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илон Маск биткоинга муносабат билдирди: «Саккиз йил аввал сотиб олишим керак эди...»

Илон Маск биткоинга муносабат билдирди: «Саккиз йил аввал сотиб олишим керак эди...»

Фото: «Coinfeed.ru»

«Tesla» раҳбари Илон Маск биткоин тез орада жаҳон анъанавий молия бозорида тан олинишини айтди.

«Айни пайтда биткоинга муносабатим — яхши. Бошқа криптовалюталар ҳақида аниқ фикрга эга эмасман», — деди Маск.

Илон Маск саккиз йил аввал биткоин сотиб олганим яхши эди деди. Эслатиб ўтамиз, биткоин нархи ўтган йил октябридан бери 200 фоизга ўсган.

2021 йилнинг январь ойида «Tesla» раҳбари ўз твиттер-аккаунти хештегига биткоинни жойлаган эди. Шундан сўнг ушбу криптовалюта нархи 32 мингдан 37 минг долларга кўтарилиб кетди.

Маск: «Нима деяётганимга ҳушёр бўлишим лозим, бу бозорга таъсир қилиши мумкин».

Миллиардер декабрь ойида ўз твиттерида «Tesla»нинг балансини тўлиқ биткоинга ўтказиш мумкинми-йўқлигига қизиқиш билдирганди. Ҳолбуки, бунгача у энг оммалашган кириптовалютани ерга уриб келган.

Узоқ истиқболда биткоин қиймати 50 минг доллардан ошиши мумкин. «Luno» криптобиржаси ҳамда «OSK» брокерлик компанияси таҳлилчиларига кўра, яқин 3-10 йилда биткоин оммалашишда давом этади ва аксинча, олтин сармоя киритиш учун жозибадорлигини йўқотиши мумкин экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг