Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Илон Маск тарихда 200 миллиард доллар йўқотган биринчи одам бўлди

Илон Маск тарихда 200 миллиард доллар йўқотган биринчи одам бўлди

Tesla компанияси раҳбари, тадбиркор Илон Маск тарихда 200 миллиард доллар йўқотган биринчи одам бўлди, деб ёзади Bloomberg ўзининг миллиардерлар индексига таяниб.

Маскнинг соф бойлиги 2021 йилнинг ноябрида 340 миллиард долларга етган ва Тесла акциялари тушиб кетганидан кейин бу ҳафтада 137 миллиард долларгача тушган.

Бу Маскнинг охирги икки йилдаги энг паст бойлиги ҳисобланади.

Ўтган ҳафтада Tesla нархи 85 миллиард долларга тушиб кетди, компаниянинг бозор капиталлашуви 390 миллиард долларга тушди, дея таъкидлайди Financial Times. Атиги бир йил ичида Tesla’нинг қиймати икки баравар пасайди, январда у 1,2 триллион долларга баҳоланган эди.

Маскнинг Twitter ижтимоий тармоғи харидини молиялаштириш учун компания акцияларини сотиш ҳақидаги қарори, шунингдек, инвесторларнинг электромобиллар савдоси истиқболларидан хавотирлари ортиб бораётгани Tesla акцияларига босим ўтказди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг