Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илон Маск «Twitter»га қарши даъво билан чиқди

Илон Маск «Twitter»га қарши даъво билан чиқди

Америкалик тадбиркор Илон Маск «Twitter»га қарши даъво аризаси билан чиқди. Унинг раҳбарияти аввалроқ ижтимоий тармоқни сотиб олиш бўйича битимни якунлашдан бош тортгани учун уни судга берган эди.

Маск 29 июл куни, тадбиркорнинг келишувдан воз кечиши мумкинлигини аниқлаш учун беш кунлик суд жараёни режалаштирилганидан кўп ўтмай судга мурожаат қилди.

CNBC нашрининг аниқлик киритишича, тадбиркор суддан қарши даъво тафсилотларини тарқатмасликни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Маск «Twitter»ни 44 миллиард долларга сотиб олишдан бош тортди, чунки компания шартнома мажбуриятларини бажармаган ва тадбиркорга у сўраган маълумотни тақдим этмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг