Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Имоладаги автофожиага 30 йил тўлди: Ўлим билан қувлашмачоқ ўйнаган Сенна

Имоладаги автофожиага 30 йил тўлди: Ўлим билан қувлашмачоқ ўйнаган Сенна

Фото: Topruscar.ru

1986 йилнинг 10 августида Будапешт яқинида «Венгрия Гран-приси» бўлиб ўтган. Бу «Формула-1» тарихидаги илк маротаба социалистик мамлакатда ўтказилган пойга эди.

Ўз даврининг энг зўр пойгачиси, афсонавий Айртон Сенна янги автодромни яхшилаб ўрганиш учун ташкилотчилардан ушбу мамлакатда энг оммалашган оддий машинани топиб беришларини сўрайди. У ВАЗ-2101 билан «Ҳунгароринг»ни бир неча марта айланиб чиққан, мана бу сурат ўша воқеадан эсдалик.

Айртон Сенна 1994 йилнинг 1 май санасида унинг «отхонаси» ракетага айлантирган болидда Имола (Италия)даги пойгада фожиали тарзда ҳалок бўлган. Қандай қилиб, қай тарзда бу юз бергани Том Рабитон Сеннага бағишлаб юзган китобнинг «Ўлим вақти: 2:18PM» бўлимида рўйирост ва қалбларни ларзага соладиган даражада тасвирланган.

Ўша фожиали пойгада Сеннанинг дўсти, шунинг баробарида, азалий рақиби ҳамда «Формула»нинг навбатдаги қироли Михаэл Шумахер ғалаба қозонади. 2013 йилда Алп тоғларида чанғида учаётиб, Шумахер ҳам шунга ўхшаш даҳшатли жароҳат олади. Орадан 11 йил ўтди, узоқ муолажалардан сўнг ҳам у мустақил ҳаракатланиш ва тўлақонли мулоқот қилиш имкониятига эга эмас, ягона фарқи — Шумахер ҳаёт.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг