Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Имом Бухорий» ордени таъсис этилмоқда

«Имом Бухорий» ордени таъсис этилмоқда

Республика Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз биринчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан «Имом Бухорий» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги қонун маъқулланди.

Таъкидланишича, мазкур орден икки даражадан иборат бўлади: «Олий даражали Имом Бухорий» ордени ҳамда «Имом Бухорий» ордени.

«Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти, «Имом Бухорий» ордени билан мукофотланган шахслар эса базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг