Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Индонезия собиқ президенти вафот этди

Индонезия собиқ президенти вафот этди

Фото: «IDN Times»

Индонезиянинг собиқ президенти Бахаруддин Юсуф Ҳабиби 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Jakarta Post» хабар берди.

Ҳабибининг соғлиғи душанба, 9 сентябрь куни ёмонлашганидан сўнг Жакартадаги ҳарбий шифохона реанимация бўлимига ётқизилган эди.

Маълумот учун: Бахаруддин Юсуф Ҳабиби техник йўналишда таълим олиб, кейинчалик технологиялар ва тадқиқотлар вазири бўлган. То 1999 йили парламент янги етакчини сайлагунга қадар, 1998 йилдан Индонезия президенти лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг