Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Индонезиядаги зилзила оқибатида 162 киши ҳаётдан кўз юмди

Индонезиядаги зилзила оқибатида 162 киши ҳаётдан кўз юмди

Фото: AP

Индонезиянинг Чианжур округи (Ғарбий Ява провинцияси)да 5,6 магнитудали зилзила содир бўлди.

Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 162 киши ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти мактаб ёшидаги болалар экани айтилмоқда. 326 киши оғир жароҳат олган.

Провинция губернатори Ридван Комилнинг таъкидлашича, хавфли ҳудудлардан 13 минг 784 киши кўчирилган. 2 300 дан зиёд уйга жиддий талафот етган, айрим уйлар батамом яксон бўлган.

Губернатор Чианжур фожиасининг асосий қурбонлари болалар эканини бу ҳудудда кўплаб мактаб-интернетлар жойлашгани билан изоҳлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг