Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инновациялар глобал рейтингида Қозоғистон тепага силжиди, Ўзбекистон қаерда?

Инновациялар глобал рейтингида Қозоғистон тепага силжиди, Ўзбекистон қаерда?

Фото: Global Innovation Index

Global Innovation Index (2020)га кўра, жаҳондаги энг инновациялашган мамлакатлар Швейцария (66,1), Швеция (62,5) ва АҚШ (60,6).

Топ-10

  1. Швейцария (66,1)
  2. Швеция (62,5)
  3. АҚШ (60,6)
  4. Буюк Британия (59,8)
  5. Нидерландия (58,8)
  6. Дания (57,5)
  7. Финляндия (57,0)
  8. Сингапур (56,6)
  9. Германия (56,5)
  10. Жанубий Корея (56,1)

Ушбу рейтингида қўшни Қозоғистон бу йил 79-ўриндан 77-ўринга кўтарилди. Қозоғистон индекси 28,6 — Қирғизистонникидан юқори, аммо ўзи каби ЕОИИ мамлакатлари Россия, Арманистон, Беларусникидан паст.

131 мамлакат ўрин олган рейтингга бу йил Ўзбекистон ҳам киритилди: 24,5 индекс кўрсаткичи билан 93-ўриндамиз.

Ўзбекистоннинг «инновацион қўшнилари»

Манба: Global Innovation Index 2020

Солиштирилганда:

  • Собиқ иттифоқда (Эстония, Латвия, Литва, Украина, Россия, Молдова, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Озарбайжондан сўнг) 11-ўриндамиз;
  • Африканинг 8 мамлакатидан ортдамиз.

Global Innovation Index  — мамлакатлар инновацион тараққиёти кўрсаткичларининг энг тўлиқ тўплами.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг