Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инқилобий норма: инсон ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади

Инқилобий норма: инсон ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади

Бугун Олий Мажлисда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилган.

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов ўзгартишлар ҳақида маълумот берар экан, инқилобий ўзгариш ҳақида айтиб ўтган.

«Конституцияга ҳар бир инсон ўз шахсини эркин ривожлантириш, қонун билан тақиқланмаган ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузмайдиган бўлса, ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга, деган инқилобий норма киритиляпти», деган Ширинов.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг