Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инстаблогер 5 суткага қамалди

Инстаблогер 5 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда блогер С.С.нинг одоб-ахлоқ  қоидаларига зид равишда тасвирга олинган видеоси тарқалиб, кенг муҳокамага сабаб бўлганди.

2022 йил 11 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида С. С. (2001 йилда туғилган) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган.

Иш ҳужжатларига кўра фуқаро Н. У. нинг Миробод тумани ИИО ФМБ бошлиғига ёзган ариза юзасидан ўтказилган текширув натижасида С. С. ижтимоий тармоқларда одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган ўзининг иштирокидаги видео ва расмларни жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жойлаштириб, жамоат тартибини бузиб, фуқароларнинг ўринли эътирозларига сабабчи бўлган.

Суднинг қарори билан С. С. га 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ушбу қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкинлиги маълум қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг