Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«iPhone 12 mini»: кичкина айфоннинг «катта» нуқсони топилди

«iPhone 12 mini»: кичкина айфоннинг «катта» нуқсони топилди

Фото: «Ferra.ru»

2020 йилнинг 13 ноябридан яна икки айфон: «iPhone 12 mini» ҳамда «iPhone 12 Pro Max» сотувига старт берилади. Релиз арафасида бу смартфонларнинг тафсилотлари, хусусан, камчиликлари («iPhone 12 mini») ҳам очиқланмоқда, деб ёзмоқда «Ferra.ru».

5,4 дюймли «iPhone 12 mini» — «Apple» 2020 йилда тақдим этган флагманларнинг энг кичкинаси. Бу смартфоннинг «айби» кичиклигида, шунинг учун ҳам муқобил ишлаш даври чекланган (ажралмас аккумулятори ҳажми кичик). Шарҳловчиларга кўра, жуда фаол ишлатилмаса мини айфон қувватни бир кунга ушлаб беради. Бу борада унинг аҳволи, «iPhone SE» (2020)ни истисно қилганда, барча айфонларникидан ёмон.

Расмий маълумотларга кўра, «iPhone 12 mini» бир қувватланишда 15 соатгача тинмай видео кўришга ярайди. Солиштириш учун: оддий «iPhone 12»да — 17 соат, «12 Pro Max»да — 20 соат тўхтовсиз видео кўриш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг