Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» Бухоро регионидаги табиий газ қазиб чиқариш борасидаги ишлар ҳолатини ўрганди (фото)  

«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» Бухоро регионидаги табиий газ қазиб чиқариш борасидаги ишлар ҳолатини ўрганди (фото)   

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари Устюртдан Бухоро вилоятига йўл олди ҳамда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.

Конларда ва қудуқлада газ қазиб чиқаришни кўпайтириш ҳамда белгиланган чора-тадбирлар, амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ишларнинг бугунги ҳолатинини ўрганиш мақсадида Газли регионида «Учқир» конидаги штабда Бошқарув раиси ўринбосари, департамент бошлиқлари, бошқарма директори, ўринбосарлари, кон бошлиқлари, мутахассислар иштирокида сайёр йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов томонидан тасдиқланган «Йўл харитаси»да Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида йил охиригача режалаштирилган ишларнинг ижроси бўйича Бошқарма бошлиғи Хислат Назиров ҳисобот берди.

«Йўл харитаси»да белгиланган ҳар бир тадбирларнинг бажарилиши кўриб чиқилди. Табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, айниқса, куз-қиш мавсумида аҳоли, саноат тармоқларини табиий газ етказиб беришни барқарорлигини таъминлаш учун қудуқларни бурғилаш, капитал таъмирлаш ва технологик объектларни ишга тушириш борасида олиб борилаётган ишлар ижроси муҳокама қилинди.

Йил якунига қадар белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши белгиланди ва уларни тезлаштириш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, масъулларга кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Газли бошқармасига қарашли кон бошлиқларининг ўтган 8 ой мобайнида режа кўрсаткичлари бажарилиши бўйича ҳисоботлари тингланди, йўл қуйилган камчиликлар, режа кўрсаткичларининг бажарилмаслиги ҳамда унинг сабаблари таҳлил қилинди.

Режалаштирилган чора-тадбирлар, лойиҳалар тақдимотлари кўриб чиқилиб, мавжуд муаммоли масалаларни ҳал этиш учун зарур чоралар кўриш бўйича тегишли департамент бошлиқлари ва бошқарма раҳбариятига топшириқлар берилди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конларда бўлиб, табиий газ қазиб чиқариш, унинг ҳажмини ошириш учун бажарилаётган янги қудуқлардаги бурғилаш ишлари билан яқиндан танишиб чиқдилар.

Ўрганиш ишлари анъанавий тарзда, қурилмаларда, газ қазиб чиқариш қудуқлари, технологик объектларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг саломатлиги, яшаши, овқатланиши, ишлаши учун яратилган шароитларни ўрганиш учун яратилган шарт-шароитлар назорат қилишдан бошланди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобига бурғилаш ишлари олиб борилаётган «Қулбешкак» конидаги 60-сонли қудуқ фаолияти ўрганилиб, қудуқдаги бурғилаш ишларини муддатидан аввал, яъни 7 кун мобайнида тўлиқ якунлаш, қудуқни ишлатиш бўйича топшириқлар берилди.

Жойлардаги раҳбарлар аввало ўз ишчи-ходимларининг самарали ишлаши учун белгиланган шароитни яратиши ва доимий тарзда уни назорат қилиб бориши бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Бошқарув раиси энг аввало ишчи-ходимларнинг нафақат яхши ишлаши, овқатланиши балки яхши маънавий ҳордиқ олиши кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, куз-қиш мавсумида ишчи-ходимларни доимий равишда материал-техник ресурслар билан таъминлаш лозимлиги бўйича «Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари» корхонаси раҳбари Улфат Омоновга аниқ кўрсатмалар берилди.

Газли регионида конлар ва майдонларнинг қӯшимча имкониятларини ӯрганиш мақсадида геология-қидирув ишларини, шу жумладан, 3 D сейсмик-қидирув ишларини жадаллаштириш ва бу орқали «Учқир», «Ғарби», «Тайлоқ» ва «Парсанкўл» конларининг янги имкониятларини аниқлаш вазифалари ҳам берилди.

Ўз навбатида, «Тўмарис», «Андақли», «Шорқум», «Ҳазарбоғ», «Сулаймонтепа», «Жайҳун», «Каромат», «Ўртақум» ва «Тошқала» каби бир қатор истиқболли конлар ҳамда майдонларда излов-қидирув бурғилаш ишларини жадаллаштириш орқали углеводородлар захираларини ўстиришни таъминлаш бўйича тегишли бошқарма ва департамент бошлиқлари топшириқлар берилди.

Ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичларини таъминламаган кон бошлиқларига, шунингдек, ўз мансаб йўриқномаси бўйича ишларни ташкил этмаган айрим масъул раҳбарларга нисбатан интизомий жазо чоралари белгиланди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг