Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Испанияда улкан дўл ёш болани ҳалок қилди (видео)

Испанияда улкан дўл ёш болани ҳалок қилди (видео)

Испаниянинг Жирона провинциясида товуқ тухуми катталигидаги дўл ёғиши оқибатида бир ярим ёшли қизалоқ ҳалок бўлди, яна 30 киши жароҳатланди.

La Razon нашри хабарига кўра, Ла-Бисбаль-д'Эмпорда шаҳрида кучли дўл ёғган. Бошидан жароҳат олган қизча шифохонага етказилган, бироқ шифокорлар уни сақлаб қола олмаган.

Кучли дўл автомобиллар, томларга зарар етказди.

Метеорология хизмати маълумотига кўра, диаметри 10 сантиметрдан катта бўлган дўл Испанияда 2002 йилдан бери биринчи марта қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг