Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроилда зиёфат пайтида бир кишини «ер ютиб юборди» (видео)

Исроилда зиёфат пайтида бир кишини «ер ютиб юборди» (видео)

Исроиллик фуқаро ҳовуз остида ҳосил бўлган гирдобга кириб кетди. 

Ушбу ҳодиса оқибатида 32 ёшли Клил Кимхи вафот этди.

Бу ҳолат у ишлаган маркетинг компанияси томонидан ўз ходимлари учун уюштирилган шахсий уйдаги зиёфат пайтида содир бўлди.

Ҳовуз тубининг бир қисми ўпирилиб кетади ва сувни шиддат билан ер остига торта бошлайди. Сувда қолиб кетган Клил Кимхини ҳовузда ҳосил бўлган гирдоб «ютиб юборди». Компаниянинг яна бир ходими оёғидан енгил жароҳат олди аммо гирдоб домидан қутулиб қолди.

Фавқулодда вазиятлар ходимлари Кимханинг жасадини топишга тўрт соат вақт сарфлашди. Ҳовуз жойлашган жой остида бир-биридан ажралиб чиқадиган туннелли чуқурлар бор эди. Қидирув ишларини давом эттиришдан аввал қутқарувчилар ерни мустаҳкамлашга мажбур бўлишди. Марҳум ер остида 13 метр чуқурликдан топилган.

Текширув давомида маълум бўлишича, уй эгаси ҳовуз ноқонуний қурилган бўлса-да, корпоратив тадбирлар ва байрамлар учун ижарага бериб, пул ишлаган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, уй эгаси ўз мулкидаги «инфратузилма билан боғлиқ муаммолар» туфайли рухсатнома олмаслигини билганлиги сабабли ариза ҳам бермаган. Энди у эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлдиришда айбланиши мумкин.

Тадбир иштирокчиларидан бири ҳодиса юз берган пайтда ҳовузда атиги олти киши бўлганини, кўпроқ одам бўлганида қурбонлар сони анча кўп бўлиши мумкинлигини айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг