Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроиллик радикал сиёсатчилар ҳукуматни тарқатишни айтиб, таҳдид қилди

Исроиллик радикал сиёсатчилар ҳукуматни тарқатишни айтиб, таҳдид қилди

Исроилнинг ўта ўнг кайфиятдаги миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ва молия вазири Бецалель Смотрич бош вазир Бенямин Нетаняхуга АҚШ тинчлик режаси қабул қилинса, ҳукуматни қулаши билан таҳдид қилишди. Бу ҳақда вазирларнинг ижтимоий тармоқлардаги нашрларига асосланиб, РБК ёзмоқда.

«Бундай келишувга рози бўлиш мутлақ ғалаба эмас, балки мутлақ мағлубиятдир. Биз ҲАМАСни тўлиқ йўқ қилмасдан туриб, урушнинг тугашига йўл қўймаймиз», - дея таъкидлади Бен-Гвир.

Вазирнинг сўзларига кўра, унинг «Оцма Йехудит» партияси келишув қабул қилингандан кейин ҳукуматни тарқатиб юборади. Смотрич, агар келишув қабул қилинган тақдирда ҳукуматни тарк этиш қарори ҳақида Нетаняхуни хабардор қилганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 1 июнь куни АҚШ президенти Жо Байден Исроилга ҲАМАС билан келишув режасини таклиф қилди, унда Исроил қўшинларини Ғазо секторидан тўлиқ олиб чиқиб кетиш ва фаластинликларни Ғазога қайтариш эвазига барча гаровга олинганларни озод қилиш назарда тутилган. Бунга жавобан Нетаняху Ғазода доимий ўт очишни тўхтатиш шартлари ўзгаришсиз қолаётганини айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг