Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроилнинг янги ҳукумати Украинага ҳарбий ёрдам бермаслигини айтди

Исроилнинг янги ҳукумати Украинага ҳарбий ёрдам бермаслигини айтди

Биньямин Нетаньяху бошчилигидаги Исроилнинг янги ҳукумати Украинадаги урушга муносабатини ўзгартирмайди ва Украинага ҳарбий ёрдам бермайди. Бу ҳақда Politico нашри маълум қилди.

Исроил шу вақтгача Киевга озиқ-овқат, дори-дармон, сув ва бошқа гуманитар ёрдамлар етказиб берди. Аммо, Исроил ҳалигача Украинага Россия кучларига қарши фойдаланиш учун муҳим ҳарбий техникани таклиф қилмади. Бу Вашингтонни ғазаблантирмоқда, аммо бугун Москвани қониқтирмоқда, деб ёзади газета.

Исроил ташқи ишлар вазири Эли Коэн Украинага қурол етказиб бериш борасида ҳеч нарса демади.

Украина Исроилдан ҳаво ҳужумидан мудофаа «Темир гумбаз» тизимлари ва бошқа қуролларни бир неча бор сўраган. Бироқ, Исроил ҳукумати буни рад этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг