Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Истанбулдаги терактда ўзбекистонликлар жабрланмаган – Бош консулхона

Истанбулдаги терактда ўзбекистонликлар жабрланмаган – Бош консулхона

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Истанбул губернаторлиги билан боғланиб, кеча Истанбул шаҳрининг Истиқлол кўчасида содир бўлган портлаш оқибатида яраланган ва шифохонага келтирилган шахслар ҳақида маълумот олган.

«Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган», – дейилади Бош консулхона хабарида. 

Қайд этилишича, воқеа натижасида яраланган 81 нафар шахсдан 8 нафари хорижий давлат фуқаролари бўлган.

Шу билан бирга, расмий маълумотларда эълон қилинган 6 нафар вафот этган ва 81 нафар яраланганлардан ташқари турли хил енгил даражадаги шикастлар олиб шифохонага мурожаат қилмаган ҳолда тиббий ёрдам олган фуқаролар ҳам бўлиб, улар орасида ўзбекистонликларнинг бор-йўқлиги аниқланаётгани айтилди.

Маълумот учун, Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир бўлган портлашда Ўзбекистон фуқароси Ислам Капарзо ҳам жабрлангани тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Кейинроқ унинг ўзи видеомурожаат қилиб, оёғидан енгил жароҳат олганини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг