Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Италияда кам таъминланганларга ажратилган пулларни «еб келган» фирибгарлар фош этилди

Италияда кам таъминланганларга ажратилган пулларни «еб келган» фирибгарлар фош этилди

Фото: «Polizia di Stato»

Италиялик мафиозлар «фуқаролик даромади» дастури доирасида давлат томонидан кам таъминланганларга ажратилган нафақаларни ноқонуний йўл билан олиб келишган. Бу ҳақда Молиявий гвардияга таяниб «РИА Новости» хабар берди.

Буни қарангки, Италияда «Ндрангета» уюшган жиноий гуруҳнинг юзлаб аъзолари давлат томонидан ишсизлар ва кам таъминланганларга ажратилган пулларни олиб келишган. Ёвуз ниятли кимсалар давлатдан жами 516 минг евро олганлиги айтилмоқда. Биргина ойлик тўлов 780 еврогача ташкил этади.

Журналистлар билан суҳбатда агентлик мутасаддиларининг таъкидлашича, жиноятчилар бу пуллар аҳолининг эҳтиёжманд қатламига чиндан ҳам зарурлигини била туриб шундай иш қилишган.

Молиявий гвардия капитани Жоржо Сильвестрининг сўзларига кўра, тергов натижасида 116 та фирибгар фош этилган. Улардан 15 нафари гарчи тўғридан-тўғри пул олмаган бўлса-да, лекин пул келиб тушган манзилда яшовчиларнинг оила аъзолари ўлароқ, турли ҳужжатларга имзо чекишган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказган операция шусиз ҳам коронавирус туфайли тугаб бораётган давлат ғазнасининг яна 470 минг евро маблағини тежаб қолишга ёрдам берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг