Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Италиялик қочоқ мафиозни YouTubeдаги канали фош этди

Италиялик қочоқ мафиозни YouTubeдаги канали фош этди

Фото: «News.myseldon.com»

Доминикан Республикаси ҳукумати Италия миллий таомлари рецептлари ёритилувчи YouTube каналини яратган қочоқ мафиозни Италияга топширди, дея маълум қилди давлат полицияси.

Марк Ферен Клод Биар 2014 йилдан бери Реджо-Калабрия жанубий провинциясида «ндрангета» кланларидан бири томонидан ташкил этилган гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорлиги учун ҳибсга олиш ордеридан яшириниб юрган. Етти йил ўтгач уни Коста-Рикадан кўчиб ўтган Доминикан Республикасидаги Бока-Чика курортидан топишди.

Қочоқ мафиоз маҳаллий италияликлардан ажралмаган ҳолда тинч ҳаёт кечирган: уни излаётганлар учун арвоҳга айланганди.

Биар рафиқаси билан биргаликда YouTube каналини юритишган: Италия миллий таомларига бағишланган роликларни жойлашган.

«Унинг Италия миллий таомларига бўлган муҳаббати Интернет ва ижтимоий тармоқларда изини топишга, шунингдек, видеода доимо юзсиз тасвирланадиган ошпазни татуировкаси орқали аниқлашга ёрдам берди», — дейилади хабарда.

Ўтган ҳафта Интерпол Италия тергов органлари билан ҳамкорликда Биарни ҳибсга олди. Душанба куни жиноятчи қўриқчилар назоратида Миланга учиб кетди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг