Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳон чемпионатида тенгсизмиз! Боксчиларимиз қанчадан пул ишлаб олишди?

Жаҳон чемпионатида тенгсизмиз! Боксчиларимиз қанчадан пул ишлаб олишди?

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтган жаҳон чемпионатида барча кўрсаткичлар бўйича етакчиликни қўлга киритди.

Жумладан, энг кўп умумий медаллар сони (9), энг кўп олтин медаль (5), энг кучли терма жамоа.

1. Ўзбекистон 5 олтин, 2 кумуш, 2 бронза.

2. Қозоғистон 4 олтин, 1 кумуш.

3. Куба 1 олтин, 3 кумуш, 2 бронза.

4. Франция 1 олтин, 1 кумуш, 1 бронза.

5. Россия 1 олтин, 0 кумуш, 4 бронза.

Шу пайтгача боксчиларимиз ҳеч бир жаҳон чемпионатида 5 та олтин ва умумий ҳисобда 9 та медални қўлга киритишмаган. 

Олтин медал:

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-57 кг: Aбдумалик Халоков
-63.5 кг: Руслан Aбдуллаев
-67 кг: Aсадхўжа Мўйдинхўжаев
+92 кг: Баҳодир Жалолов

Кумуш медал:

-54 кг: Ойбек Жўраев
-71 кг: Саиджамшид Жафаров
Бронза медал:
-75 кг: Aълохон Aбдуллаев
-92 кг: Лазизбек Муллажонов

Эслатиб ўтамиз, ушбу жаҳон чемпионатида олтин медал соҳибларига 200 минг АҚШ доллари, кумушга - 100 минг, бронза учун 50 минг АҚШ доллари берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг