Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Жаҳон жиноятлар индекси»: Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари 14-поғонага ёмонлашди

«Жаҳон жиноятлар индекси»: Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари 14-поғонага ёмонлашди

Харитада қизил билан жиноятчилик кўп, яшил билан жиноятчилик оз содир этилаётган мамлакатлар кўрсатилган.

Фото: «Numbeo»

«Numbeo» сервиси жаҳон мамлакатларидаги 2021 йилги жиноятчилик даражаси индексини тақдим этди.

Рейтинг қандай ҳисобланади?

Жуда оддий: Crime Index — Жиноятлар индекси, Safety Index — Хавфсизлик индекси. Умумий 100 балл ҳар икки ҳолат даражасига қараб тақсимланади: Баллар Жиноятлар индексида қанча паст ва аксинча, Хавфсизлик индексида қанча юқори бўлса, шунча яхши.

Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги кўрсаткичлари: Crime Index — 34,70,  Safety Index — 65,30 балл.

Шу кўрсаткичлар асосида Ўзбекистон дунёдаги хавфсизлик жиҳатидан 40-мамлакат. Ҳолбуки, 2020 йил ўрталарида мамлакатимиз бу борада 26-ўринда эди — 14 поғона пасайдик. Ўтган йил ўрталаридаги кўрсаткичлар ушбу ҳаволада.

«Numbeo» талқинига кўра, янгиланган рейтингда Ўзбекистон хавфсизлик борасида Литва ва Кувайтдан ортда, Венгрия ва Германиядан олдинда:  

Хавфсизлик бобида Ўзбекистон Осиёда 19-ўринда (2020 йил ўрталарида 12-ўринда эди). Ёки бошқача айтганда, жиноятлар содир этилиши бўйича қитъамизда 43 мамлакат орасида 25-ўринда.

Жаҳон миқёсида жиноятчилик энг авжига чиққан беш мамлакат худди ўтган йилгилар: Венесуэла (84.25), Папуа-Янги Гвинея (80.24), ЖАР (77.07), Афғонистон (76.37), Гондурас (74.78).

Жаҳонда жиноятлар энг кам содир этилаётган, энг хавфсиз беш мамлакат ва ҳудуд: Қатар (12.29), Тайвань (15.24), БАА (15.35), Ўмон (20.26) ва Мэн ороли (20.79). Ўтган йили 4-ўринга кўтарилган Грузия бу сафар 10-ўринда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг