Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Тошкентга етиб келди, ЖЧ бошланмоқда

Жаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Тошкентга етиб келди, ЖЧ бошланмоқда

Фото: МОҚ

Ўзбекистон яна бир йирик спорт мусобақасига мезбонлик қилади. Таэквондо бўйича кадетлар ўртасида ташкил қилинаётган мазкур жаҳон чемпионатига дунёнинг энг кучли терма жамоалари қатори халқаро федерация мутасаддилари ҳам ташриф буюрмоқда.

Кеча Тошкент халқаро аэропортида жаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Чунг Ван Чой ҳам кутиб олинди. Мартабали меҳмонни кутиб олишда Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси мутасаддилари, спорт жамоатчилиги ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати бугун «Универсал» спорт саройида бошланади. Мусобақанинг тантанали очилиш маросими соат 17:00 да бошланиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг