Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Кореяда сўнгги 22 йилда энг кўп иш ўрни очилди

Жанубий Кореяда сўнгги 22 йилда энг кўп иш ўрни очилди

Фото: Inform.kz

Жанубий Кореяда май ойида 900 мингдан ортиқ янги иш ўрни пайдо бўлди. Бу ҳақда мамлакат статистика бошқармасига асосланиб KBS-World хабар берди.

Май ойида сўнгги 22 йил давомида энг кўп янги иш ўрни очилган.

Корея Республикасида май ойида бандлар сони 28 миллион 485 минг нафарни ташкил этган, бу бир йил аввалгисидан 935 мингтага кўпдир.

Май ойларининг энг зўр рекорди 2000 йилда ўрнатилган — 1,03 миллионта иш ўрни очилганди. 15 ойдирки, мамлакатда иш ўринлари сони ошишда давом этяпти.

15 ёш ва ундан катталар орасида бандлик кўрсаткичи ўтган йилгига нисбатан 1,8 фоизга, ўтган ойга нисбатан 63 фоизга ошиб май рекорди ўрнатилди.

Ишсизлик даражаси йиллик кесимда 1 фоизга камайиб 3 фоизни ташкил этмоқда — бу 2013 йилдан бери энг паст (яхши) натижа.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг