Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореяда тарихидаги энг кучли 38-зилзила содир бўлди

Жанубий Кореяда тарихидаги энг кучли 38-зилзила содир бўлди

29 октябр, шанба куни Жанубий Кореянинг марказий қисмидаги Чхунчхон-Пукто провинциясида кучли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Корея метеорология агентлиги маълумотларига таяниб «Ренхап» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 4,1 магнитудали зилзила эпицентри Квесан шаҳридан шимоли-шарқда бўлиб, 12 км чуқурликда жойлашган. Тахминан икки сония давом этган асосий зарбадан олдин учта кучсизроқ зарба ҳам қайд этилган.

Агентликнинг таъкидлашича, бу Жанубий Кореяда жорий йилдаги энг кучли зилзила ва мамлакатда кузатувлар бошланганидан бери энг кучли зилзила рўйхатидаги 38-ўринда қайд этилган.

Жанубий Корея Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳозирча табиат ҳодисаси сабаб етган зарарлар ҳақида ҳеч қандай маълумот тақдим этмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг