Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Кореяга ташриф санаси маълум бўлди

Жанубий Кореяга ташриф санаси маълум бўлди

Президент Мун Чже Ин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сеулда икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан саммит ўтказади.

Давлат раҳбари 16 декабр куни уч кунлик давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга боради. 17 декабрда саммит бўлиб ўтади.

2022 йилда Жанубий Корея ва Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланади. Саммитда икки халқ ўртасидаги «келажакка йўналтирилган ва ўзаро манфаатли» ҳамкорликни чуқурлаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Мирзиёев 2017 йилда Жанубий Кореяга давлат ташрифи билан борган ва Миллий Ассамблеяда нутқ сўзлаган эди.

Мун Чжэ Ин Ўзбекистон президентига юборган табрикномасида Шавкат Мирзиёевни Жанубий Кореяга таклиф қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг