Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Врач жазираманинг инсон психологиясига салбий таъсирларини айтди

Врач жазираманинг инсон психологиясига салбий таъсирларини айтди

Фото: Xabar.uz

Тиббиёт фанлари номзоди, россиялик клиник психолог Денис Долгов ўзининг Телеграмдаги каналида иссиқнинг психикага таъсири ҳақида гапирди.

Мутахассиснинг фикрича, ҳаво ҳарорати тананинг барча функцияларига, жумладан, юқори асабий фаолиятга таъсир қилади.

«АҚШлик Дэвид Майерс олти штатда жиноятчилик даражасини ўрганиб чиқди ва қуйидаги тенденцияни аниқлади: ҳароратнинг атиги икки даражага ошиши жамиятда тажовузкорликни жиддий равишда оширади», деди шифокор.

Психологнинг таъкидлашича, иссиқда мия гипокция (кислород етишмаслиги), гиповолемия (суюқлик етишмаслиги) ва  тузларнинг йўқолиши туфайли электролитлар бузилишидан азият чекади, бу еса ақлий қобилиятларнинг пасайишига, асабийлашишга олиб келади. Уйқу сифати ёмонлашади.

Иссиқликнинг салбий таъсиридан қочиш учун врач сув-электролитлар мувозанатини сақлашни маслаҳат беради.

«Aгар нормал вақтларда чой, қаҳва ва бошқа ичимликларни ҳисобга олмаганда, вазннинг килограммига 30 миллилитр сув ичиш тавсия этилади, иссиқ ҳавода бу миқдорни 40-50 миллилитргача ошириш керак. Туз ҳақида ҳам унутманг, иссиқда у танадан кўп миқдорда чиқиб кетади», - дейди шифокор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг