Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жазирама иссиқнинг смартфонга зарари қандай?

Жазирама иссиқнинг смартфонга зарари қандай?

Фото: «Iiiphone.ru

Узоқ вақт қуёш нурларининг тушиши ва ҳавонинг юқори ҳарорати смартфон ва бошқа қурилмаларнинг аккумуляторини ишдан чиқариши мумкин. Плеханов номидаги РЭУ (Россия иқтисодиёт университети) сунъий интеллект, нейротехнологиялар ва бизнес-таҳлил лабораторияси ходими Виталий Красиков «Прайм» агентлигига берган интервьюсида шунга урғу берди.

Экспертнинг айтишича, смартфонларни ишлатиш учун тавсия қилинадиган ҳаво ҳарорати +25 ℃ атрофида. Бундан юқори ҳарорат ҳамда қуёш нурларининг тўғридан-тўғри давомли тушиши ҳар қандай электрон қурилмага зарар етказиши мумкин.

Замонавий смартфонлар процессор ҳароратини назорат қилувчи тизимлар билан таъминлангани боис, қизиб кетганида автоматик тарзда ўчиши керак, таъкидлади Красиков.

«Аммо бунинг тагига етиш учун смартфонингизда «юқори ҳароратли» синовлар ўтказиб юрманг!», — огоҳлантирди у.

Ҳозир ёзги дам олиш мавсуми авжида. Смартфонни сув ва қумдан эҳтиёт қилинг. Смартфон сув билан чиқишмаслигини ҳаммамиз биламиз, аммо уни қайноқ қумда қолдириш бундан-да хавфли.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг