Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2022 кашфиёти «Ливерпуль»га ўтди

ЖЧ-2022 кашфиёти «Ливерпуль»га ўтди

«Ливерпуль» клуби ПСВ ҳужумчиси Коди Гакпо трансфери борасида келишувга эришди. Бу ҳақда Нидерландия клуби расмий сайти хабар берди.

Келишув нархи 42 млн еврони ташкил этмоқда, бу қиймат бонуслар ҳисобига 57 млнга етиши ҳам мумкин.

23 ёшли нидерландиялик бу мавсумда клублар миқёсида 20та ўйинда 13та гол ва 17та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Нидерландия терма жамоаси сафида эса ЖЧда 5та баҳсда 3та гол уриб, турнир кашфиётларидан бири бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг