Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2022. Месси Аргентинага қимматли очколарни келтирди

ЖЧ-2022. Месси Аргентинага қимматли очколарни келтирди

Жаҳон чемпионатининг C гуруҳида Аргентина Мексикага қарши баҳс олиб борди.

Баҳсга қадар аргентиналиклар гуруҳда сўнгги ўринда бораётган эди. Агар бу баҳсда ҳам очко йўқотилса, жуда оғир вазият юзага келар эди.

Лионель Месси ўз голи ва голли паси билан жамоасини қийин ҳолатдан олиб чиқди.

Бу ғалабадан кейин Скалони жамоаси тўплар нисбатига кўра Саудия Арабистонини ортда қолдирди ва 2-ўринга чиқиб олди.

Аргентина — Мексика 2:0
Голлар:
Месси (64), Фернандес (87). 

Аргентина – Мартинес, Монтьель (Молина, 63), Отаменди, Мартинес, Акунья, Ди Мария (Ромеро, 69), Мак Аллистер (Паласиос, 69), Де Пауль, Родригес (Фернандес, 57), Месси, Мартинес (Альварес, 63). 

Мексика – Очоа, Альварес (Хименес, 66), Морено, Араухо, Монтес, Гальярдо, Гуардадо (Гутьеррес, 42), Эррера, Чавес, Лосано (Альварадо, 73), Вега (Антуна, 66).

Огоҳлантиришлар: Араухо (22), Монтьель (43), Гутьеррес (50), Эррера (66), Альварадо (89).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу гуруҳда Польша терма жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этиб, гуруҳ пешқадамига айланиб олганди.

Сўнгги турда Аргентина Польша билан, Мексика эса Саудия билан тўқнаш келади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг