Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

JICA Ўзбекистонда қандай ишларни амалга оширмоқда? (видео)

Япония элчихонаси журналистлар учун пресс-тур ташкил этди

Кеча, 6 феврал куни Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонаси Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан ҳамкорликда «Тараққиётга расмий ёрдам» дастури доирасида журналистлар учун пресс-тур ўтказди.

Тадбир аввалида Япония элчихонасининг иқтисодиёт ва иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича биринчи котиби Ямото Йоко хоним, иқтисодий ҳамкорлик  бўлими ходими Камола Алихўжаева ва JICAнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси координатори Кубота Мизухо ҳамда ваколатхона ходими Фарҳод Қурбоновлар ОАВ вакилларига кунчиқар мамлакат билан йўлга қўйилган ҳамкорлик, JICAниинг юртимизда амалга ошираётган лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот беришди.

Шундан сўнг журналистлар JICA томонидан амалга оширилган лойиҳалар билан танишишга таклиф этилди.

Дастлаб ОАВ вакиллари ушбу ваколатхона ёрдамида очилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида мамлакатимиздаги ОТМлар орасида ягона бўлган, умумий қиймати 1,6 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи ўқув медиа-марказини кўздан кечиришди. Лойиҳа доирасида олийгоҳ медиа-марказига ТВ дастурларни тасвирга олиш тизими, ТВ ёриткич қурилмалари, виртуал студия, ТВ янгиликларни яратиш қурилмалари, видеомонтаж тизими, рақамли фотостудия қурилмалари, аудио ёзиш тизими, медиа павильонни бошқариш қурилмалари ўрнатилган.

JICA томонидан пойтахтимиздаги 121-мактабда ўқитувчиларнинг малакасини оширишга мўлжаллаган ўқитиш жараёнларини бошқариш тизими (Learning management System) лойиҳаси амалга оширилмоқда. Анжуман ташкилотчилари журналистларга ушбу лойиҳа афзалликлари, аҳамияти ҳақида сўзлаб беришди.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги волонтёрлар тайёрлашга алоҳида аҳамият беради. Ташкилотнинг турли йўналишдаги волонётрлари кўплаб мамлакатларда фаолият олиб боради. Ашида Коки ана шундай кўнгиллилардан бири. У Ўзбекистон дюздо федерациясига жалб этилган. Ашида Ўзбекистон дюздо терма жаомасига номзодлар саралаб олиш машғулотларида қатнашади. Шунингдек, у Федерацияда дюздо бўйича машғулотлар ўтказади. ОАВ ходимлари федрацияда Ашида Коки ўтказаётган машғулотлар билан танишишди.

Юқоридаги видеорепортажда пресс-тур жараёнида тасвирга туширилган лавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг