Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиноят қидирув тезкор вакили хонадонга бостириб кирди. У уй эгасини жароҳатлаб 12.000 АҚШ долларини олиб чиқиб кетган

Жиноят қидирув тезкор вакили хонадонга бостириб кирди. У уй эгасини жароҳатлаб 12.000 АҚШ долларини олиб чиқиб кетган

Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари ҳисобот бермоқда.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ва назорат идоралари ходимларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишининг 26 таси ички ишлар, 1 таси МИБ органлари ходимлари ҳиссасига тўғри келган. Мазкур жиноят ишларидан 11 таси судга юборилган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари 2022 йилнинг 10 ойида пойтахт ҳудудида қонунийлик ҳолати ва жиноятчилик аҳволи ҳамда қийноқ масалалари юзасидан ҳисоботида маълум қилди.

Хусусан, 2022 йил 28 мартда Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ЖҚБ тезкор вакили А.Топилов, таниши У.Нурмухамедовнинг чақируви асосида Мирзо Улуғбек тумани, Олимлар кўчаси, 29-уйга етиб бориб, хизмат ваколати доирасидан четга чиқиб, К.Зияевнинг уйига ноқонуний кириб, уни ҳақоратлаб ва уриб тан жароҳатлари етказган ҳамда хонадондан 12.000 АҚШ долларини яширин равишда олиб чиқиб кетган бўлсада, бирор-бир ҳужжат расмийлаштирмаган.

Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ЖҚБ тезкор вакили А.Топиловга ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилинган ва жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Бундан ташқари, текшириш натижаларига кўра 38 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармасдан, масъулиятсизликка йўл қўйганлиги учун уларга интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг