Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиноятларни очишда мушуклар ёрдам беради

Жиноятларни очишда мушуклар ёрдам беради

Криминалистлар жиноятларни очишда уй ҳайвонлари, биринчи навбатда мушуклардан фойдаланишлари мумкин. Буни Австралиянинг Филиндерс университети олимлари тажриба ўтказиб исботлашди.

Ҳайвонларнинг жунларида уларнинг ёнида бўлган одамларнинг ДНКлари узоқ вақт сақланиб қолади.

Олимлар 15 та хонадонда яшовчи 20 та мушукнинг жунидан намуналар ҳамда уларнинг эгаларининг ДНК намуналарини олиб ўрганишди. Мушуклардан олинган намуналарнинг 80 фоизида инсонга тегишли ДНК топилди.

Аксарият ДНК молекулалари хонадон эгалариники бўлиб чиқди, қизиғи, 6 та мушук жунида бегона одамларнинг ҳам ДНКлари топилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг