Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўрмон хўжалиги бошқармаси ходими пора билан ушланди

Ўрмон хўжалиги бошқармаси ходими пора билан ушланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Жиззах давлат ўрмон хўжалиги бошқармаси ўрмон нозири Р.М. фуқаро У.дан унга боғдорчилик учун ижарага берилган ер майдонида 14 дона терак ва қайрағоч дарахтлари ноқонуний кесилгани ҳолати юзасидан жарима қўлламаслик эвазига 3 млн сўм пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Наманганда уддабурон валютачи қўлга олингани хабар берилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг