Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззах вилояти ҳокимлиги биноси сартарошхона, кафе ва тикувчилик цехи учун ижарага берилади

Жиззах вилояти ҳокимлиги биноси сартарошхона, кафе ва тикувчилик цехи учун ижарага берилади

Жиззах шаҳри марказидаги вилоят ҳокимлиги 6 қаватли биносининг ертўла ва мансарда (чордоқ) қисми жисмоний ва юридик шахсларга тадбиркорлик қилиш учун ижарага берилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан хабар берилган.

Ҳокимлик тадбиркорларга бинодан ижара шартномаси орқали фойдаланишга таклиф қилган.

Жумладан, бинонинг ертўла қисмидан аёллар гўзаллик салони, эркаклар сартарошхонаси, велопрокат, фитнес клуб, спорт тўгараклари, нотариал хизматлар, лойиҳа, проект-сметалар тайёрлаш, типография, фотомантаж студиялар, заргарлик устахонаси, кийимларни кимёвий тозалаш хизмати, тикувчилик цехи, интернет кафе, компъютер ўйинлари ва компъютер хизматлари ва маиший техникаларни таъмирлаш устахонаси сифатида фойдаланиш мумкин.

Мансарда (чордоқ) қисмида эса умумий овқатланиш шаҳобчалари, кафе барлар, ўқув марказлари, парфюмерия, сувенер-совғалар, канцелярия моллари, китоблар павилони ва шу каби бошқа йўналишлар бўйича хизмат кўрсатиш учун жойлар ажратилган.

Манба: jizzax.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг