Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззах вилоятида 4 баллик зилзила содир бўлди

Жиззах вилоятида 4 баллик зилзила содир бўлди

Фото: Xabar.uz

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра бугун, Тошкент вақти билан 08:11 да (31.08.2022 йил, Гринвич бўйича 03:11 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 39,63 градус шимолий кенглик; 67,75 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 15 км. Зилзила епицентри Тошкентдан 220 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Бахмал туманида 3-4 балл, 16 км.
Булунғур туманида 2-3 балл, 38 км.
Шароф Рашидов туманида 2-3 балл, 44 км.
Тойлоқ туманида 2 балл, 52 км.
Жиззах шаҳрида 2 балл, 55 км.
Ғаллаорол туманида 2 балл, 56 км.
Ургут туманида 2 балл, 58 км.
Зомин туманида 2 балл, 58 км.
Жомбой туманида 2 балл, 60 км.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг