Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда 10-синф ўқувчиси фуқарони 90 млн сўмга «ухлатиш»га уринди

Жиззахда 10-синф ўқувчиси фуқарони 90 млн сўмга «ухлатиш»га уринди

ИИВ Киберхавфсизлик маркази берган хабарга кўра, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи фуқаро З.Ж. ҳудудий ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, фирибгарлик қурбони бўлгани ҳақида маълум қилган.

Мурожаатда айтилишича, у телеграм мессенжеридаги «Автокредит бош тўловсиз» гуруҳига аъзо бўлган ва ўзини гуруҳ администратори деб таништирган шахснинг 3 йил муддатга 90 млн сўм эвазига 16 фоиздан «Nexia-3» русумли автомашинани олиб бериши ҳақидаги ваъдасига ишониб қолган. Шундан сўнг ўзаро келишув асосида у бошланғич 2 млн 180 минг сўм пулни администраторга ўтказиб берган. Фирибган мазкур пулларни қўлга киритгач, телеграм мессенжеридаги ёзишмаларини ўчириб ташланган ва қайта алоқага чиқмаган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган фирибгарнинг шахсига аниқлик киритилган. Унинг Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи 2006 йилда туғилган маҳаллий мактабларнинг бири 10-синф ўқувчиси М.Д. эканлиги аниқланган.

Ҳозирда М.Д.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг