Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда фирибгарлар ушланди

Жиззахда фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зомин туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Л.К. бошқа бир фуқаро Ф.ни Жиззах Политехника институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Олтинкўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро Ж.Х. ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, фуқаро Д.ни Қирғизистон Республикасидаги олий ўқув юртига ўқишга киритиб, кейинчалик танишлари орқали ўқишини Ўзбекистондаги олий ўқув юртига кўчириб бериши эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг