Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда тошкентлик шахснинг жасади топилди. «Мойкачи» болалар қотил бўлиши мумкин

Жиззахда тошкентлик шахснинг жасади топилди. «Мойкачи» болалар қотил бўлиши мумкин

2022 йил 4 июл куни Мирзачўл тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи ПР-8 каналидан ўрта ёшли эркакнинг жасади ва ёниб кетган Spark машинаси топилган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, жасаднинг шахсига аниқланганда, у Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро экани маълум бўлган. Spark машинаси унга тегишли экани ойдинлашган.

Тезкор қидирув ишлари давомида ушбу жиноятни Пахтакор тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи, 2004 йилда туғилган ва Арнасой тумани Чўлқувар маҳалласида яшовчи, 2005 йилда туғилган йигитлар содир этгани аниқланган. Улардан далилий ашё сифатида эркаклар бош ва оёқ кийимлари, марҳумга тегишли универсал пичоқ расмийлаштириб олинган. 17 ва 18 ёшли йигитлар гумонланувчи сифатида қўлга олинган.

Дастлабки суриштирувларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги автомобилларни ювиш шохобчасида ишлаган икки йигит уйига кетиш мақсадида Тошкент–Жиззах йўналишли таксилари қатнайдиган бекатга келгани аниқланган. Улар бу ерда Spark машинаси ҳайдовчисига 200 минг сўм эвазига Жиззах шаҳрига олиб бориб қўйишни сўрашган.

Сирдарё вилоятида машина тўхтаган вақтида йигитлардан бири ҳайдовчини бўғган, шериги ҳайдовчининг қўлини ушлаб турган. Ҳайдовчи вафот этгандан сўнг уни орқа ўриндиққа ётқизиб, машинани Мирзачўл туманига олиб боришган ва жасадни каналга ташлаб юборишган. Сўнг машинани ёқиб юбориб, давлат рақами белгиларини кўмиб ташлашган.

Қайд этилишича, мазкур қотиллик юзасидан прокуратура томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан иш қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг