Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахдаги темир йўл ҳалокати сабаби айтилди

Жиззахдаги темир йўл ҳалокати сабаби айтилди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги темир йўлда содир бўлган ЙТҲ юк автомобилининг йўл ҳаракати қоидасига риоя этмаганлиги сабабли содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, бугун, 20 октябр куни кеч соат 00:25 да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Навбатчилик қисмига Шароф Рашидов тумани «У.Хатамов» МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган «Shacman» русумли юк автомобили Жиззах-2 Чаманзор темир йўл бекатлар оралиғининг 3550-километрида ҳаракатланиб кетаётган «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли тепловознинг йўлига чиқиб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Воқеа жойига ҳудудий ФВБ Қутқарув отряди қутқарувчилар бўлинмаси юборилганида ЙТҲ натижасида тепловоз ўз изидан чиқиб кетиб ҳаракатдан тўхтагани аниқланган.

Ҳодиса оқибатида юк автомобили хайдовчиси тан жароҳати олган, унга жойида зарурий тиббий ёрдам кўрсатилиб, РШТЙИМ Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг