Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахлик ўқувчи 20 миллион сўмлик пул мукофотига эга чиқди

Жиззахлик ўқувчи 20 миллион сўмлик пул мукофотига эга чиқди

Фото: Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

«Янги Ўзбекистон» университети томонидан ўтказилган «Буюк алломалар изидан» номли олимпиаданинг кимё фанидан финал босқичида жиззахлик Муқаддас Исмоилова мутлақ ғолибликни қўлга киритди.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги хабарига кўра, унга 20 миллион сўм пул мукофоти, 38 миллион сўмлик грант, медаль ва бошқа совғалар тақдим этилди.

Шунингдек, юртимизнинг Бухоро, Самарқанд ва Наманган каби вилоятларидан келган 10 нафар иштирокчилар ҳам кумуш ва бронза медали соҳиби бўлишди. Уларга ҳам 2 миллион сўмдан пул мукофоти ва «Янги Ўзбекистон» университетида таҳсил олишлари учун 38 миллион сўмлик грантлар тақдим этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг