Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жо Байденга тегишли махфий ҳужжатлар топилди

Жо Байденга тегишли махфий ҳужжатлар топилди

Pen Biden Center таҳлил маркази АҚШнинг амалдаги раҳбари Жо Байден вице-президентлик давридаги махфий ҳужжатларни топди. Бу ҳақда CBS News маълум қилди.

Қайд этилишича, ноябрь ойи бошида оралиқ сайловлар арафасида Байденнинг ишончли вакиллари томонидан ўнга яқин материал аниқланган. Махфий ҳужжатлар махфийлик муҳрига эга бўлмаган бошқа қоғозлар билан битта жилдда сақланган.

Топилма ҳақида Миллий архивга хабар берилган. Телеканал манбаларининг айтишича, ҳужжатларни топширишни президент адвокатларининг ўзлари бошлаган.

АҚШ бош прокурори Меррик Гарланд мамлакат шимолий округи бўйича прокурорига материалларнинг келиб чиқиши ва таҳлил марказига қандай тушганлигини текширишни топширган. Шу билан бирга, Байденнинг ўзи гўё уларнинг мавжудлигини адвокатнинг хабаридан кейин билган.

Маълумот учун, Жо Байден 2009 йилдан 2017 йилгача Обама маъмуриятида вице-президент лавозимида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг