Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жорж Сорос 253 та ОАВга пора берганликда гумон қилинмоқда

Жорж Сорос 253 та ОАВга пора берганликда гумон қилинмоқда

Фото: DW

Америкалик таниқли миллиардер Жорж Сорос бутун дунё бўйлаб 253 та ОАВни «сотиб олганлик»да (пора беришда) гумон қилиняпти. Бу ҳақда Fox News нашри MRC Business тадқиқотларига асосланиб хабар берди.

Сорос жамғармаси кўплаб мамлакатларда инқилоблар, тўқнашувлар, тартибсизликлар ҳомийси сифатида танилган.

Юқоридаги тадқиқотга кўра, Соросга сотилган ОАВлар орасида Washington Post, Bloomberg, CNN, NBC, CBS ва NPR сингари таниқли номлар бор. Миллиардер воқеаларни у истагандек ёритишлари учун 2016–2020 йиллар давомида 54 та нуфузли медиа намояндаларига жами 131 млн доллар сарфлаган. Fox News пуллар Жорс Сорос молиялаштирувчи гуруҳлар томонидан тўланганини ёзмоқда.

Жорж Сорос ўзининг «очиқ жамият» радикал дастурини амалга ошириш мақсадида 32 млрд доллардан ортиқ пулини турли ташкилотлар тузишга сарфлаган. Сороснинг «очиқ жамият»и абортни қўллаб-қувватлаш, ЛГБТ-фанатизм, экологик экстремизм, антиамериканизм, марксистик иқтисодиёт, полицияни молиялаштиришни тўхтатиш каби йўналишларни қамраб олган, деб ёзишди MRC Business таҳлилчилари Жозеф Васкес ва Даниэл Шнайдер.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг