Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖССТ беморларни икки доридан воз кечишга чақирди

ЖССТ беморларни икки доридан воз кечишга чақирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19ни даволаш бўйича баъзи тавсияларини янгилади. Унга кўра, энди коронавирусга чалинган беморларда икки препарат — Сотровимаб ва Казиривимаб/имдевимаб дориларини қўллаш мақсадга мувофиқ эмас дея топилди.

Бу хулоса учун халқаро экспертлар томонидан ўтказилган чуқур лаборатория текширувлари асос бўлди.

Маълум бўлишича, пандемиянинг дастлабки даврида фойдаланилган мазкур фармацевтик маҳсулотлар аллақачон эскирган ва коронавируснинг сўнгги штаммларига қарши етарли самара бермайди.

Ташкилот тавсиялари биринчилардан бўлиб АҚШда ҳаётга татбиқ этилди. Натижада ҳар икки препарат мамлакат фармацевтика бозоридан чиқариб ташланди.

Шунингдек, ЖССТ вирусга қарши дори воситаси — Ремдесивирни хасталикнинг оғир даражаларини бошдан кечираётган ҳамда стационар шароитда даволаниш хавфи юқори бўлган беморларда қўллаш юзасидан ўз тавсияларини берди, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг