Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖССТ Ўзбекистондаги болалар ўлими юзасидан муносабат билдирди

ЖССТ Ўзбекистондаги болалар ўлими юзасидан муносабат билдирди

Кеча, 30 декабрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ўзбекистонда «ДОК-1 Макс» сиропи ортидан вафот этган болалар ўлими юзасидан муносабат билдирди.

«Биз Ўзбекистон расмийлари билан алоқадамиз. Ҳали ҳам маълумот йиғиш ва уларни тасдиқлаш жараёнидамиз», – дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, 30 декабрдан бошлаб Ҳиндистоннинг «Marion Biotech» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва юртимизда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг савдоси вақтинчалик тўхтатилди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда «Док-1 Макс» сиропини истеъмол қилиш ортидан 19 нафар бола вафот этди.

Мавзуга алоқадор: Армонлар қолдирган фариштагиналар: фожиа орти баёноти мантиқсизлиги, «Xabar.uz» суратларни излаётгани ва бошқалар ҳақида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг