Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Дастлаб коронавирус яширилган» — ЖССТ Хитойни сусткашликда айблади

«Дастлаб коронавирус яширилган» — ЖССТ Хитойни сусткашликда айблади

Daily Mirror нашри хабарига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мустақил экспертлар гуруҳи Хитой ҳукумати коронавирус тарқалишини олдини олишда етарлича чора кўрмаган деган хулосага келган.

Мутахассисларга кўра, эпидемиянинг глобал тарқалишига дастлабки кунларда у ҳақида ошкор этилмаганлиги сабаб бўлган.

ЖССТ мутахассислари Хитой «биринчи белги кузатилганидаёқ чоралар кўриш имкони мавжуд эди», деган хулосага келган.

2019 йил 31 декабрда Хитой ҳукумати ЖССТга Уханда номаълум пневмония тарқалиши ҳақида хабар берган. Касалликнинг қўзғатувчиси янги коронавирус эди.

Пандемия бошланганидан бери дунёда 95 миллион касалликка чалиниш ҳолати қайд этилган, 52 миллион киши касалликни енгишга мувоффақ бўлган бўлса, 2 миллиондан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмган.

Айни вақтда дунёнинг айрим давлатларида касалликнинг янги штаммлари қайд этилган бўлиб, бир неча йирик давлатлар қайта карантин жорий этишга мажбур бўлмоқда. Шу билан бирга, коронавирусга қарши вакцина билан қизиқувчи давлатлар сони ҳам ортиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг